• Bosh sahifa
  • Yangiliklar
  • Канн Халқаро фестивали доирасида Ўзбекистон павильони ўз эшикларини очди

Канн Халқаро фестивали доирасида Ўзбекистон павильони ўз эшикларини очди

Жорий йилнинг 8-19 май кунлари Франциянинг Круазет соҳили бўйида ташкил этилаётган 71-Канн халқаро кинофестивали доирасида илк бора Ўзбекистон павильони ташкил этилди.

Дунёнинг 58 та мамлакати миллий павильонлари қаторидан жой олган ўзбек павильони 8 май куни ўз эшикларини дунёнинг барча мамлакатларидан ташриф буюрган кино вакилларига очди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек миллий павильони Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилмоқда.