ОАВ биз ҳақимизда

"Сабот" фильми Москва халқаро кинофестивалида намойиш этилади

uza.uz 01.02.2018

Жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари дунёнинг нуфузли кинофестивалларидан бири ҳисобланган Москва халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. “А” категориядаги ушбу фестивалда мамлакатимиз киноижодкорларининг “Сабот” бадиий фильми намойиш этилади. 

Режиссёр Рашид Маликов томонидан суратга олинган ушбу тўлиқ метражли фильм Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан кўплаб хорижий фестивалларга тақдим этилган. 

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган “Сабот” фильмида Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиш арафасидаги давр – 1980-йиллар воқеалари тасвирланган, қорақалпоғистонлик собиқ байналмилал жангчининг хотиралари, ўй-хаёллари, кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади. Бош ролларни актёрлар Карим Мирходиев, Сейдулла Молдаханов, Беҳзод Ҳамроев, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминова ижро этган.

 

Rashid Malikovning “Sabot” filmi Moskva xalqaro kinofestivalida ishtirok etadi

daryo.uz 01.02.2018

Rashid Malikovning “Sabot” filmi 2018-yilning 19—26-aprel kunlari dunyoning eng nufuzli kinofestivallaridan biri hisoblangan “A” kategoriyadagi 40-Moskva xalqaro kinofestivalining asosiy dasturidan o‘rin oldi, deb xabar beradi kinematografiyani rivojlantirish markazi matbuot xizmati.

Shuningdek, film kinematografiyani rivojlantirish markazi tomonidan 71-xalqaro Kann kinofestivalida dasturdan tashqari namoyish etish uchun tavsiya etilmoqda.

Filmda bosh rollarni taniqli aktyorlar Karim Mirhodiyev, Seydulla Moldaxanov, Behzod Hamroyev, Nigora Karimboyeva, Zulxumor Mo‘minovalar ijro etgan.

“O‘zbekkino” MA buyurtmasiga asosan suratga olingan “Sabot” badiiy filmida O‘zbekiston mustaqillikni qo‘lga kiritish arafasidagi davr – 1980-yillar voqealari tasvirlangan. Unda qoraqalpog‘istonlik sobiq baynalmilal jangchining xotiralari, o‘y-xayollari, kechinmalari haqida hikoya qilinadi.

 

“Sabot” filmi “A” kategoriyadagi xalqaro kinofestivalda ishtirok etadi

shaheer.uz 31.01.2018

Rejissor Rashid Malikovning “Sabot” to‘liq metrajli filmi Kinematografiyani rivojlantirish markazi tomonidan ko‘plab xorijiy festivallarga taqdim etilgan edi. Taqdimot o‘zining ilk hosilini berdi!

Film 2018 yilning 19-26 aprel kunlari dunyoning eng nufuzli kinofestivallaridan biri hisoblangan “A” kategoriyadagi 40-Moskva Xalqaro Kinofestivalining Asosiy dasturidan o‘rin oldi. Bu haqda  Kinematografiyani rivojlantirish markazi jurnalist Siorjiddin Muhammad O’sarga xabar bergan.

Shuningdek, film Kinematografiyani rivojlantirish markazi tomonidan 71-Xalqaro Kann kinofestivalida dasturdan tashqari namoyish etish uchun tavsiya etilmoqda.

“Sabot” aynan hayotiy voqealar, insonning bardoshi, qadri, oriyati haqida so‘zlovchi film bo‘lib, unda bosh rollarni O‘zbekistonning mashhur aktyorlari Karim Mirxodiyev, Seydulla Moldaxanov, Behzod Hamrayev, Nigora Karimboyeva, Zulxumor Mo‘minova ijro etishgan. Film “O‘zbekkino” MA buyurtmasiga asosan suratga olingan.

Eslatib o‘tamiz, 2017 yilning 9 dekabr kuni Kinematografiyani rivojlantirish markazida “Sabot” filmining ommaviy axborot vositalari uchun yopiq namoyishi hamda matbuot anjumani bo‘lib o‘tgan edi.

 

 

Кинематографияни ривожлантириш маркази тавсия этган “Сабот” “А” категориядаги халқаро кинофестивалда иштирок этади

Режиссёр Рашид Маликовнинг “Сабот” тўлиқ метражли фильми Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан кўплаб хорижий фестивалларга тақдим этилган эди.

Тақдимот ўзининг илк ҳосилини берди!

Фильм 2018 йилнинг 19-26 апрель кунлари дунёнинг энг нуфузли кинофестивалларидан бири ҳисобланган “А” категориядаги 40-Москва Халқаро Кинофестивалининг Асосий дастуридан ўрин олди.

Шунингдек, фильм Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан 71-Халқаро Канн кинофестивалида дастурдан ташқари намойиш этиш учун тавсия этилмоқда.

“Сабот” айнан ҳаётий воқеалар, инсоннинг бардоши, қадри, орияти ҳақида сўзловчи фильм бўлиб, унда бош ролларни Ўзбекистоннинг машҳур актёрлари Карим Мирходиев, Сейдулла Молдаханов, Беҳзод Ҳамраев, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминова ижро этишган.

Фильм “Ўзбеккино” МА буюртмасига асосан суратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 9 декабрь куни Кинематографияни ривожлантириш марказида “Сабот” фильмининг оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ намойиши ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтган эди.

Режиссёр ва сценаристлар учун яхши имконият!

Ёш киноижодкорлар кенгаши режиссёр ва актёрларни ҳамкорликка чорлайди.

 Шу йилнинг 5 февралигача Ёшлар муаммолари, уларнинг кундалик ташвишлари ва ютуқларига бағишланган тўлиқ метражли фильм синопсисини Ёш киноижодкорлар кенгашига топширишингиз сўралади.

 Питчинг асосида аниқланган энг яхши сценарий тўлиқ молиялаштирилади.

 Фильм синопсисини This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. ёки This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон манзилига жўнатишингиз мумкин.

 Биз сизни кутамиз ва бу имкониятдан фойдаланишингизга ишонамиз!

Диққат кастинг!

Актёр ва актрисалар диққатига!

Режиссёр Мухлиса Азизованинг янги тўлиқ метражли фильмида роль ижро этиш учун кастинг бўлиб ўтади.

Кастингда 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган актёр ва актрисалар иштирок этиши мумкин.

Кастинг шу йилнинг 29 январидан бошлаб ҳар куни соат 12:00 дан 18:00 гача Кинематографияни ривожлантириш марказида бўлиб ўтади.

Имкониятни бой берманг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 8-уй (мўлжал: Тошкент эстрада-цирк коллежи).

Телефон: +99871 2309191

Автобуслар: 2, 34, 80, 94, 9Т, 132, 135

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ижтимоий ролик илк маротаба ярим миллион марта томоша қилинди

Ижтимоий роликлар орасида биринчи марта бундай катта шов-шувга сабаб бўлган видеоролик шу йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тақдим этилган эди.

Қонун устуворлигини акс эттирувчи мазкур ролик Ёш киноижодкорлар кенгаши ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ишланган бўлиб, у маҳаллий ҳамда хорижий сайтлар, facebook, telegram, instagram каби ижтимоий тармоқлар орқали тез оммалашди.

Атиги 3 кунда роликни интернетда ярим миллион фойдаланувчи томоша қилган.  Шунингдек, ҳозирда видеоролик юртимизнинг деярли барча телеканаллари орқали намойиш этиб келинмоқда.

Ролик режиссёри Мухлиса Азизова, оператор Рустам Мелиев,  продюсер Ойбек Абдушукуров, ролларни Алишер Узоқов ва Акбархўжа Расулов ижро этишган.